• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 5 август 15:58

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет пуллари талон-торож қилинди

Агентлик ходимлари амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланган ва интизомий жазодаги 8 ходимга 88,5 млн сўм ноқонуний тўланган.

3113
0
МИБ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Миграция агентлигининг айрим масъул шахслари томонидан бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди.

Аниқланишича, агентлик ходимлари Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланган. Шунингдек, интизомий жазо чораси амал қилиб турганига қарамай, Меҳнат кодекси талабларига зид равишда 8 нафар ходимга яна 88,5 млн сўм тўланган.

Шу тариқа, жами 1 миллиард 20,1 млн сўм бюджет маблағи растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

3113
0

Изоҳ