• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 10:00

Uzum ва Рақамли таълимни ривожлантириш маркази рақамли таълим лойиҳасини ишга туширмоқда

Лойиҳа Ўзбекистон ҳудудларида хотин-қизларнинг рақамли кўникмаларини оширишга қаратилган бўлиб, мамлакатнинг чекка ҳудудларида фаолият юритувчи «АТ-шаҳарча»лар тармоғи негизида амалга оширилади.

176
0
uznews.uz

Лойиҳа хотин-қизларга замонавий рақамли таълим ва касбий ривожланиш имкониятларидан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган бўлиб, синов тариқасида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги «АТ-шаҳарча»да ишга туширилмоқда. Лойиҳа келажакда ҳар бир вилоятда жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 7 та «АТ-шаҳарча» мавжуд бўлиб, уларда 2 000 нафардан ортиқ ёшлар, жумладан, қизлар, кам таъминланган оила фарзандлари ва ногиронлиги бўлган шахслар замонавий АТ касблари ва хорижий тилларни ўрганмоқда.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар малакали менторлар томонидан электрон тижорат асослари билан танишиб, ўзларининг онлайн бизнесларини бошлаш учун биринчи қадамларни қўяди. Шунингдек, мижозлар билан ишлаш, маҳсулотларни танлаш, бозор талабларини аниқлаш, онлайн дўкон карточкасини расмийлаштириш ва Uzum Market да сотишни бошлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлади.

«Биз учун сифатли АТ таълим нафақат йирик шаҳарларда, балки чекка ҳудудларда ҳам мавжуд бўлиши муҳимдир. Ушбу лойиҳа доирасида биз амалий кўникмаларни эгаллашга, жумладан, бугунги кунда ўз бизнесини йўлга қўйиш ёки карьерани бошлаш учун тобора кўпроқ имкониятлар яратишга хизмат қилаётган электрон тижорат соҳасига эътибор қаратмоқдамиз» – дейди Uzum компаниясининг ташқи коммуникациялар ва ESG лойиҳалари бўйича директори Мария Скорик.

««АТ-шаҳарча» дастури чекка ҳудудлардаги ёшларни замонавий касб ва хорижий тилларга ўқитиш, уларда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда халқаро миқёсда хизматлар кўрсатиш орқали юқори даромад топиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, жойларда рақамлаштириш соҳасидаги мутахассислар тайёрлаш фаолиятини кенгайтириш орқали экспорт қилиш салоҳиятини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бизнес билан ҳамкорлик эса дастурга янада кўпроқ иштирокчиларни жалб қилиш, амалий ва ҳаётий вазифалар бажаришга  йўналтирилган илғор таълим дастурларини жорий этишга ёрдам беради», – дейди Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ директори Азамат Эшонқулов.

Uzum – хусусий фойдаланувчилар ва бизнес учун финтех, электрон тижорат ва банк хизматларини бирлаштирган рақамли экотизим. Ҳар ойда 20 миллион нафардан зиёд Ўзбекистон аҳолиси Uzum хизматларидан фойдаланади.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ ёшларнинг рақамли ва сунъий интеллект саводхонлигини оширишга қаратилган давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Шунингдек, Марказ рақамли трансформациянинг узоқ муддатли стратегик кун тартиби доирасида аҳоли ва давлат хизматчиларининг рақамли ва сунъий интеллект компетенцияларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб боради.

Реклама ҳуқуқи асосида

176
0

Изоҳ