• 12 190 сўм
    49.05
  • 14 363 сўм
    49.29
  • 162 сўм
    1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 190 сўм
    49.05
  • 14 363 сўм
    49.29
  • 162 сўм
    1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 апрел 09:35

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик савдо келишувларини имзолади

Кобул шаҳрида ўтказилган бизнес-конференция доирасида Андижон вилояти ва Афғонистон тадбиркорлари $520 млн миқдорида 38 та савдо келишувини имзолади.

299
0
x.com/MoICAfghanistan

Афғонистон ва Ўзбекистон хусусий секторлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга бағишланган конференцияда икки давлат тадбиркорлари ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Қайд этилишича, сўнгги олти ой ичида икки мамлакат иқтисодий институтлари ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашган. Ўзбекистон делегацияларининг Афғонистонга мунтазам ташрифлари тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилишига ва савдо алоқаларининг кенгайишига хизмат қилган.

Натижада, фақат сўнгги икки ой ичида умумий қиймати $1,4 млрддан ортиқ бўлган 100 дан зиёд келишув имзоланган. Ушбу ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқатни қайта ишлаш, тоғ-кон саноати, транспорт, логистика, қурилиш, нефть маҳсулотлари ва энергетика каби кенг соҳаларни қамраб олади.

Конференция давомида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий мамлакат Ўзбекистон маҳсулотлари учун истиқболли бозор эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Андижон вилояти ҳокими Шухрат Абдураҳмонов ҳудуд тадбиркорлари афғон ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди. Хусусан, цемент, электр кабеллари, фармацевтика маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар режалаштирилмоқда.

299
0

Изоҳ