• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 март 10:31

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган 23 ёшли шахс ушланди

У “кимёгар” шериги билан Telegram’да наркодўкон очиб “кладмен” сифатида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланишган.

125
0
Видеодан кадр

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пойтахтнинг Сергели туманида нарколаборатория фош этилди. 

Хусусан, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, нарколаборатория ташкил этган.

Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 млрд сўмга тенг бўлган 3,5 кг “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 20 литр суюқ ва 25 кг кукун кўринишидаги прекурсорлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, нарколабораторияда кимёгар бўлиб ишловчи яна бир чинозлик фуқаро ҳам ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахслар дастлаб “Телеграм” мессенжери орқали фаолият юритувчи наркодўконда “кладмен” сифатида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланишган.

Кейинчалик эса жиноий гуруҳ раҳбарларининг ишончига кириб, бевосита ажал оғусини тайёрлашга жалб этилишган.

Ҳолат юзасидан наркосавдогарларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

125
0

Изоҳ