• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 26 март 12:53

Тошкентда ўзини аёл сифатида таништириб, эркаклардан пул талаб қилган йигитлар қўлга олинди

Фуқароларни товламачилик ва калтаклаш билан шуғулланган гуруҳ ташкилотчиси муқаддам бесоқолбозлик моддаси бўйича судланган.

349
0
uznews.uz

Тошкентда ижтимоий тармоқларда ўзини аёл деб таништириб, эркаклар билан танишиб, улардан пул талаб қилган йигитлар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 18, 19, 20 ва 21 ёшдаги беш нафар фуқаро Telegram мессенжеридаги канал орқали ўзларини аёллар деб таништириб, турли ёшдаги эркаклар билан танишиб, уларни чалғитиб, яшаш манзилига учрашувга таклиф қилган.

Жабрланувчи уйга кирганидан сўнг, спортчилар деб аталувчи гуруҳ аъзолари уни ҳақорат қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун келганини айтиб, калтаклашган, таҳдид қилишган ва воқеани видеога олиб, 10 миллион сўм талаб қилишган.

Пулни топширишдан бош тортган тақдирда, жиноятчилар видеоёзувларни интернетда тарқатиш ва омма олдида шарманда қилиш билан таҳдид қилишган.

Улар сўралган пулнинг бир қисми - 5 млн сўмни олган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди.

Тергов давомида маълум бўлишича, гуруҳ ташкилотчиси муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 120-моддаси (бесоқолбозлик) билан судланган. У гуруҳга турли спорт турлари билан шуғулланувчи шахсларни жалб қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

349
0

Изоҳ