• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 09:16

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади: жабрланганлар бор

Ҳодиса оқибатида жабрланган хонадонлар аҳолиси таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар меҳмонхонага жойлаштирилган.

85
0
Видеодан кадр

Кеча, 11 февраль куни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, соат 23:55 да Нодирабегим МФЙда жойлашган кўп қаватли хонадонлардан бирида содир бўлган ҳодиса тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва қутқарув хизматлари етиб борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Хонадон эгалари вақтинча меҳмонхонага жойлаштирилган бўлиб, тиклаш ва таъмирлаш ишлари якунлангач, ўз уйларига қайтишлари мумкин бўлади.

Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

85
0

Изоҳ