• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:42

Наманганда қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

У 100 ва 200 минг сўмлик купюрадаги жами 45 млн сўм қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган.

125
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. (муқаддам ЖКнинг 176-моддаси билан судланган) 100 ва 200 минг сўмлик купюрадаги жами 45 млн сўм қалбаки пулларни фуқаро М.Х.га 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

125
0

Изоҳ