• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 5 феврал 14:12

"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига кубоги финалига йўл олди

"Манчестер Сити" ярим финал жавоб ўйинида ўз майдонида "Нюкасл"ни қабул қилди ва ушбу ўйинда ғалаба қозониб финал йўлланмасини қўлга киритди.

362
0
Getty Images

Англия Лига кубоги ярим финал босқичида Пеп Гвардиола жамоаси дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди ва танаффус арафасидаёқ йирик ҳисобда олдинга чиқиб олди. Учрашувда Омар Мармуш 2 та гол урган бўлса, Тиджани Рейнжерс жамоанинг сўнгги учинчи голига муаллиф қилдик.

Учрашувнинг иккинчи ярмида "Ньюкасл" ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 62-дақиқада Энтони Эланга рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо бу мағлубиятдан қутилиб қолиш учун етарли бўлмади.

Ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида тўлиқ ҳаракат қилди. SofaScore таҳлилий портали талқинига кўра, у 6,3 баллга лойиқ кўрилди.

Маълумот ўрнида, Англия Лига кубоги финалида "Манчестер Сити"га "Арсенал" рақиблик қилади. Учрашув 22 март куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

362
0

Изоҳ