Парвозлар 2026 йилнинг 6 апрель санасидан йўлга қўйилади ва компания йўналишлар тармоғини кенгайтиришда муҳим босқич бўлади.
FLYONE Asia илк бор 2025 йилнинг ёзида Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Фарғонадан IATA стандартлари асосида чартер рейсларни амалга оширишни бошлаган эди. Бугунги кунда авиакомпания 7 та замонавий Airbus A320 ва A321 самолётларидан иборат парки билан Ўзбекистондан чартер ва ACMI рейсларини бажариб келмоқда. Шунингдек, FLYONE Asia Тошкент ва Хитойнинг йирик логистика маркази бўлган Қашқар ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқани йўлга қўйган биринчи авиакомпания бўлиб, бу ҳар икки давлат учун иқтисодий манфаатлар келтирмоқда.
Янги йўналишлар ва парвозлар жадвали
Мунтазам рейслар хавфсизлик, қулайлик ва юқори самарадорликни таъминловчи замонавий Airbus A320 ҳаво кемаларида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
• Москва (Внуково) — ҳафтасига 4 марта: душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари.
• Екатеринбург — ҳафтасига 2 марта: душанба ва жума кунлари.
• Минералние Води — ҳафтасига 2 марта: сешанба ва шанба кунлари.
• Қозон — ҳафтасига 2 марта: сешанба ва шанба кунлари.
• Новосибирск — ҳафтасига 1 марта: пайшанба кунлари.
• Самара — ҳафтасига 2 марта: пайшанба ва якшанба кунлари.
• Рига — ҳафтасига 2 марта: сешанба ва жума кунлари.
• Баку — ҳафтасига 2 марта: душанба ва шанба кунлари.
• Тель Авив — ҳафтасига 2 марта: пайшанба ва якшанба кунлари.
• Кишинёв — ҳафтасига 3 марта: душанба, чоршанба ва шанба кунлари.
Мазкур йўналишларнинг очилиши Ўзбекистон ва энг талабгир халқаро бозорлар ўртасидаги барқарор йўловчи оқимини таъминлашга қаратилган. Янги рейслар ҳам ишбилармонлик, ҳам туристик ва оилавий саёҳатлар учун мўлжалланган.
Компаниянинг стратегик мақсадлари
Мунтазам рейсларни йўлга қўйиш FLYONE Asia ривожланиш стратегиясининг бир қисми бўлиб, у парвозлар географиясини кенгайтириш, транспорт қулайлигини ошириш ва минтақа давлатлари ўртасидаги авиация алоқаларини мустаҳкамлашни кўзда тутади. Келгусида авиакомпания Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудий аэропортларидан ҳам халқаро йўналишларни босқичма-босқич очишни режалаштирмоқда.
«Тошкентдан мунтазам рейсларни йўлга қўйиш — FLYONE Asia ривожланишидаги муҳим қадам. Биз ушбу йўналишларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрмоқдамиз ва йўловчиларга ҳамёнбоп тарифлар, қулайлик ва ишончлиликнинг оптимал комбинациясини таклиф қилишга интиламиз. Бу стратегик йўналиш компаниямиз ўсишига хизмат қилади», – дейди FLYONE Asia бош директори Владимир Чеботар.
Чипталар сотуви
Авиачипталарни компаниянинг расмий веб-сайтида, мобиль илова орқали, шунингдек, барча ҳамкор туристик агентликлардан харид қилиш мумкин.
FLYONE Asia ҳақида
FLYONE Asia — FLYONE халқаро гуруҳи таркибига кирувчи Ўзбекистон авиакомпанияси. Компания замонавий флот ва кенгайиб бораётган йўналишлар тармоғи орқали хавфсиз, қулай ва ҳамёнбоп авиақатновларни тақдим этишга ихтисослашган.
Сайт: flyone.eu
Instagram: @flyone.uz
Telegram: t.me/flyoneasia_uzb
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ