• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 31 январ 17:42

Тошкент шаҳрида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари томонидан бино ичидаги барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган.

449
0
Видеодан кадр

Бугун, 31 январь куни Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаси ёнида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугун, 31 январь куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент йўли кўчасида жойлашган "Авиатор" савдо мажмуасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, биринчи навбатда бино ичидаги барча фуқаролар эвакуация қилинган. Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олиниб, соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин ўчириш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазири раҳбарлигида амалга оширилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.

449
0

Изоҳ