Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди, унинг қароргоҳи Ереван шаҳрида жойлашган. Ушбу лавозимга Георгий Кочарян тайинланди.
Тегишли фармон Арманистон президенти матбуот хизмати сайтида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон ТИВ маълумотларига кўра, Георгий Кочарян Евросиё минтақаси департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
У ушбу лавозимда 2019 йилдан бери дипломатик миссияни бошқариб келган Арам Григоряннинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ