• 12 060 сўм
    -45.78
  • 14 129 сўм
    -103.27
  • 150 сўм
    -2.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    -45.78
  • 14 129 сўм
    -103.27
  • 150 сўм
    -2.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 21:13

Тошкент вилоятида сертификатга эга бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган 20 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари аниқланди - видео

Дорихона ходимлари дори воситаларини лицензия талаблари бузилган ҳолда, зарур сертификатларсиз, шунингдек, қалбакилаштирилган ва муддати ўтган дори воситаларини сақлаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

111
0
Видеодан кадр

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент туманидаги дорихоналардан бирига қарашли омборхона кўздан кечирилди.

Аниқланишича, омборхонада умумий қиймати 38 млрд сўмлик 1 209 номдаги дори воситалари сақланаётганлиги маълум бўлди. Шундан тахминий қиймати 20 млрд сўм бўлган препаратлар GDP (сақлаш, олиб кириш ва сотиш бўйича) халқаро сертификатига эга бўлмаган ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги сертификатлаштириш органининг лицензиясисиз сақланган.

Шунингдек, омборхонада сақланаётган дори воситалари орасида яроқлилик муддати ўтган 30 номдаги 10 509 ўрам дори воситалари мавжуд. Мазкур дори воситалари 263 млн 921 минг сўмга баҳоланган. 3 номдаги (639 қадоқ) ва 243 дона гель препаратларининг яроқлилик муддатлари сохталаштирилган.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДУК хулосасига кўра, дорихона мансабдор шахслари томонидан қуйидаги қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган: дори воситалари лицензияда кўрсатилган бинолардан ташқарида сақланган, 10 номдаги дори воситаларига мувофиқлик сертификатлари тақдим этилмаган. Шунингдек, уларда 1 номдаги контрафакт дори воситаси, 9 номдаги давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган 20 номдаги дори воситалари борлиги аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари сабабли кўрсатилган барча дори воситаларини республика ҳудудида сақлаш, реализация қилиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш қатъиян тақиқланади.

Дорихона мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 186-3-моддаси 3-қисми "а" банди (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

111
0

Изоҳ