Қайд этилишича, республика бўйича 640 та мактаб ва боғчадан 125 тасида таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган. 9,8 минг кўп қаватли уйнинг қарийб мингтаси тайёр эмас. Жиззах ва Сурхондарёдаги қозонхоналар таъмири ҳам охиригача етказилмаган. Жиззах ва Сурхондарёдаги қозонхоналар таъмири ҳам охиригача етказилмаган.
Давлат раҳбари икки ҳафта ичида бу масалаларни ҳал этиш, нимстанция, электр ва сув тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш зарурлигини қайд этди.
Шунингдек, бугунги кунда аҳолига 55 минг тонна, шундан 381 та олис қишлоқ ва овулларга 9 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилган. Аҳолига омборлардаги 27 минг тонна тарқатилмай қолган кўмирни ҳамда куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 330 минг тонна суюлтирилган газни тўлиқ етказиш топширилди. Газ ва электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун мутасаддилар шахсан жавобгар экани кўрсатиб ўтилди.
Президент уларни тезроқ аҳолига етказиш, шунингдек, қиш мавсумида истеъмолчиларга 330 минг тонна суюлтирилган газ кафолатли равишда етказиб берилишини таъминлашни топширди.
Шавкат Мирзиёев узлуксиз газ ва электр таъминоти учун масъул шахслар шахсан жавобгар эканини алоҳида таъкидлади.
Изоҳ