Тошкент сити марказида жойлашган “Bomi Finance Center” очилиш маросими арафасидаёқ халқаро ҳамжамият эътиборини тортмоқда. 30 қаватли бино замонавий эстетикани ўзида мужассам этган бўлиб, Нью-Йоркнинг Манҳэттенидаги JPMorgan биносини эслатади; лойиҳага жаҳонга машҳур меъмор бевосита қатнашгани туфайли ўзига хос дизайн яратилган. Колонналар орасидаги 10,5–11,5 метр масофа майдондан фойдаланиш самарадорлигини 20–40% га ошириб, ижарачилар учун янада қулай шарт-шароит яратади.
Молия марказининг жойлашуви ҳам айни муддао: «Халқлар дўстлиги» бекатигача ҳамагӣ 100 метр; бино Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Tashkent City боғига туташган бўлиб, қулай транспорт йўналишлари ҳамда шаҳар марказининг барча шарт-шароитларини уйғунлаштирган. Айниқса, ер остидаги уч қаватли автотураргоҳ — шаҳар марказидаги энг йирикларидан бири — фойдаланишда катта қулайлик яратади.
Bomi Finance Center Ўзбекистонда бундай турдаги илк марказ бўлиб, у оддий офис биносидан ташқарига чиқиб, глобал бизнес хаби мақомини олади.
Дунё молиявий ва финтех компаниялари, IT компаниялар, халқаро ташкилотлар ва меҳмонхона брендларидан жой ажратиш бўйича кўплаб сўровлар келиб тушмоқда: айримлари билан шартномалар ҳам имзоланган. Бунинг аҳамияти шундаки, хорижий йирик компаниялардан бўлган қизиқиш ички талабдан ҳам ортиқ.
Лойиҳа — Кореянинг Bomi Construction компанияси томонидан 100 фоиз ўз маблағлари ҳисобидан, кредитлар жалб этилмасдан қурилган ягона иншоот ҳисобланади. Шу жиҳати билан у Tashkent City ҳудудида тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилган ягона лойиҳа саналади. Бу ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг хорижий инвестицияларни жалб этиш стратегиясига тўлиқ мос келиб, мамлакат иқтисодий ўсишига ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳ