Маълум қилинишича, Самарқанд туманида яшовчи фермер хўжалиги раҳбари, яна бошқа фермер хўжалигининг иш юритувчиси ҳамда 40 ёшли фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, 28 ёшли фуқарога Самарқанд тумани ҳудудида жойлашган, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 18 сотих суғориладиган ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотишини ва келгусида кадастр органларидаги танишлари орқали ҳужжат расмийлаштириб беришини билдириб, аввалги 8 000 АҚШ долларини қўлга киритган.
Мазкур шахслар келишувдан қолган 17 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ