Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаётган Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди.
ТИВ раҳбари Ўзбекистон-Франция икки томонлама алоқалари сўнгги йилларда мисли кўрилмаган динамикани намойиш этганини таъкидлади. Мамлакатлар тарихий марраларга эришди, давлатлар стратегик шерикларга айланди.
"Элчи хонимнинг алоқаларимиз уфқларини кенгайтиришга қўшаётган доимий ҳиссасини юксак қадрлаймиз ва янги ташаббусларида муваффақиятлар тилаймиз," - деди Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, Аурелия Бушез 2021 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистондаги элчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ