Рақобат қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Uzum Market МЧЖ ХКнинг мурожаати келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатда YandexGo UB МЧЖ томонидан телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Yandex Market бўйича реклама ролигида YandexGo UB МЧЖ томонидан Uzum Market МЧЖ ХКга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётганлигини ҳамда унинг ишчанлик обрўсига путур етказаётганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан YandexGo UB МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
Изоҳ