• 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 октября 2020

Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг айрим қисмлари 10 кунга ёпилади

Мазкур ҳолат таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

1225
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, йўлни таъмирлаш ишлари сабабли, 17 октябрь куни соат 00:00дан 27 октябрь кунига қадар қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:

— Фарғона йўли кўчасидан Compass СКМга ўтувчи йўл;

— Compass СКМ яқинидаги кўприк остидаги қайтиш йўли (разворот);

— ТҲАЙдан Фарғона йўли кўчасига чиқувчи йўл.

“Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, - дейилади хабарда.

1225
0