• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 декабря 2020

2020 йилда энг кўп қайси соҳада кадрлар алмашинуви кузатилгани ҳақида айтилди

Қайд этилишича, жорий йилда 3 нафар аёл юқори лавозимларга тайинланган.

1088
0
president.uz

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 2020 йилда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларида амалга оширилган тайинловлар ва уларнинг қайси соҳада кўпроқ кузатилгани борасида инфографикасини тақдим қилди.

Қайд этилишича, энг кўп кадрлар алмашинуви ҳукумат таркибида кузатилиб, жорий йилда 14 та тайинлов амалга оширилган. Шунингдек, президент администрациясида 6 та, элчилар 5та, маҳаллий бошқарув органларида 4 та, парламентда 2 та ва суд тизимида 1 та тайинловлар амалга оширилган.

Жорий йилда юқори лавозимларга тайинланган аёллар сони ҳам ошди. Хусусан, Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. Бундан ташқари, Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, Умида Тухташева эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

1088
0