• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 января 2021

Ҳарбий округлар қўмондонликлари камида 10 тадан мактабни оталиққа олади

Президент мутасаддиларга замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил қилиш вазифасини берди.

2194
0
president.uz

Бугун, 12 январь куни Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Давлат раҳбари ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва у ерда яратилган таълим инфратузилмаси объектлари, шунингдек, Қуролли Кучларимизнинг замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари ҳамда миллий мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Мамлакатимиз аҳолисини ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни “Жасур жангчи – ёшлар учун намуна” шиори остида янада жадаллаштириш, ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

Қуролли Кучларимизда яратилган замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди.

2194
0