• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 марта 2021

“Тошкент шаҳар фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади

Кўкрак нишон билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

1413
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун, 5 март куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳар фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш масаласи кўриб чиқилди. Депутатлар эътиборига кўкрак нишонининг бир неча намунаси ва Низоми тақдим этилди ва намуналардан бири танланиб, бир овоздан маъқулланди. 

Мазкур кўкрак нишони Мустақилликнинг 30 йиллик тантанасига муносиб туҳфа сифатида, ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, Тошкент шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган фуқароларни, кенг жамоатчилик вакилларини тақдирлаш мақсадида таъсис этилмоқда. 

Шунингдек, кўкрак нишон билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкинлиги кўзда тутилган.

1413
0