• 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 16 июля 2021

Бухорода ерни $8 мингга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди

У ҳокимият заҳирасидаги ерни сотмоқчи бўлган.

967
0
Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилояти Бухоро туманида фуқаро Б.А. ўзга бир фуқарога Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида турган 20 сотих ерни $8 мингга сотишга келишган.

Шундан сўнг, Б.А. Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

967
0