• БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 2019

Ўзбекистонда гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда бир ойдан кам муддат ичида гўшт нархи ўртача  5 фоизга, тухум ва гуруч нархи эса деярли 30 фоизга ошган.

8105
0
Potrebitel.uz

Тақдим этилган янгиланган рўйхатга кўра, 1 кг. мол гўштининг минимал нархи 2 минг сўмга кўтарилиб, 28 минг сўмни ташкил этди, максимал нархи эса 55 минг сўм бўлди. Январь бошида 1 кг. мол гўшти 52 минг сўмни ташкил этган эди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида йил бошидан бери энг кўп гуруч ва тухумнинг минимал-максимал нархлари кўтарилган – деярли 30 фоизга.

Қайд этиб ўтамиз, рўйхатдаги маълумот 2019 йил 25 январь ҳолатига тақдим этилган. 4 январдаги рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.

8105
0