• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 июля 2020

Тошкентда 100га яқин янги ҳолатлар қайд этилди

Ўзбекистонда жами касалланганлар сони 15,9 мингга яқинлашди.

1487
0
Миллий гвардия

18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 289тага ортиб 15896 нафарни ташкил этганини маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 6813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 67 ёшли Н.С.да (эркак) жорий йил 14 июль куни “COVID-19” тасдиқлангани ва бугун вафот этгани ҳақида хабар қилганди.

1487
0