• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 2020

Карантин даврида аҳоли орасида ўлим билан боғлиқ нечта ҳолат қайд этилди? – Давстатқўм мутахассиси жавоб берди

Маълумотларга кўра, 1 ёшгача бўлган болаларнинг ўлими билан боғлиқ 4000та ҳолат қайд этилган.

1754
0
Скриншот

Жорий йил мамлакатда қанча ўлим ҳолати қайд этилди, бунда юқумли касалликлар таъсирида вафот этаётганларнинг ҳиссаси қандай? Умумий бу йилги кўрсаткич ўтган йилгидан ошдими? 

Ушбу саволларга Давлат статистика қўмитаси бўлим бошлиғи Шерзод Дўснаев “Севимли” телеканалига берган интервьюсида жавоб берди.

Мутахассис берган маълумотга кўра, Давстатқўм Ўзбекистондаги демографик ҳолат бўйича ҳар чоракда маълумот тўплайди. Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги жами аҳоли сони 34 191,7 минг кишини ташкил қилмоқда. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ошганини англатади. Йил бошидан буён эса аҳоли сони 286,1 минг кишига кўпайди.  

– Жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 74 600 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ошган. Ўлим сабабларига келсак – қон айланиш тизимидаги муаммолари сабабли – 59 фоиз, саратон хасталикларидан (турли ўсимталардан) – 9 фоиз, бахтсиз ҳодисалар ва турли жароҳатланишлардан – 9 фоиз, юқумли ва паразитар касалликлардан – 1,3 фоиз, қолган бошқа турли хасталик ва сабаблар оқибатида – 15 фоиз кишилар вафот этган, - дейди Давлат статистика қўмитаси бўлим бошлиғи Шерзод Дўснаев.

Шунингдек, маълумотларга кўра, шу давр оралиғида 1 ёшгача бўлган болаларнинг ўлими билан боғлиқ 4000та ҳолат қайд этилган. Бу ҳар бир тирик туғилган чақалоқларга нисбатан 10 промиллени ташкил қилмоқда. Яъни ҳар минг нафар тирик туғилган болаларга 10та 1 ёшгача бўлган болаларнинг ўлим ҳолати тўғри келади.

1754
0