• 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 августа 2020

Қадоқланган минерал сувлари сифати қай даражада хавфсиз? Мутасадди ташкилот натижаларни маълум қилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг ичимлик суви сифати талабларга жавоб беришига оид тадқиқот натижаларини эълон қилди.

2891
0
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги томонидан 5 та таниқли шишада қадоқланган ичимлик ва минерал сувлари савдо белгиларининг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида синов лабораторияларида ўтказилган тадқиқот натижаларини маълум қилди.

Газланмаган ичимлик сувининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида Агентлик томонидан Тошкент шаҳридаги чакана савдо объектларидан қуйидаги савдо бирликларига мансуб ичимлик сувлари харид қилинди:

1.  «Silver Water» газланмаган табиат-ичимлик суви, «SILVER VITA» МЧЖ, Ўзбекистон (0,5 л);

2.  «Montella Daily» газланмаган тозаланган ичимлик суви, «NAVRUZ INTERNATIONAL CORP» МЧЖ ҚК, Ўзбекистон (0,5 л);

3.  «Bon Aqua» газланмаган ичимлик суви, «COCA-COLA UZBEKISTON ICHIMLIGI LTD» МЧЖ, Ўзбекистон (0,5 л);

4.  «Hydrolife» газланмаган, артезиан, тоғ-ичимлик суви, «HYDROLIFE BOTTLERS» МЧЖ, Ўзбекистон (0,5 л);

5.  «Nestle Pure Life» ичимлик суви, «LACTALIS CENTRAL ASIA», МЧЖ ҚК, Ўзбекистон (0,5 л).

5 та маҳсулот намуналари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида санитар-гигиена, радиология, микробиология ва паразитология талабларига мувофиқлиги синовдан ўтказилди.

“Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра барча газланмаган ичимлик сувлари юқоридаги талабларга мувофиқлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

2891
0