• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 августа 2020

Чорвоқда чўмилишга бўлган тақиқ олиб ташланди

Азиз Абдуҳакимов Чорвоқда чўмилишга бўлган тақиқ олиб ташланганини маълум қилди.

1257
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Кеча, 12 авгуси куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Республика махсус комиссияси аъзоси – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 1 августдан бошлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чорвоқ” сув омборида аҳолининг чўмилишини қатъиян тақиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

1257
0