• 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 августа 2020

Ўзбекистон ва Россия ўртасида темир йўл қатнови тикланади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов «Россия темир йўллари» компанияси раҳбари Олег Белозёров билан темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

1801
0
rail-club.ru

Бу ҳақда «Россия темир йўллари» компаниясининг расмий веб саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасида темир йўл орқали юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. 2019 йилда ўсиш ҳажми 4 фоизни ташкил этиб, 7 млн тонна юк ташилган. Жорий йилда ҳам ўсиш суръати давом этмоқда. 2020 йилнинг 7 ойида ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда юк ташиш ҳажми 25 фоизга ошиб, 4,5 млн тоннани ташкил қилган. Шунга қарамай томонлар ҳамкорлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётганини таъкидлашган.

Муҳокама чоғида «Россия темир йўллари» ОАЖ коронавирус инфекциясига қарши курашиш масалаларида ҳам ҳамкорлик қилиб келаётгани, жумладан, июль ва август ойларида «Ўзбекистон темир йўллар» компанияси билан биргаликда 5 минг ўзбекистонликнинг ватанга қайтарилгани эътироф этилган.

— Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан доимий алоқадамиз ва йўловчиларни ташиш билан боғлиқ барча масалаларни биринчи навбатда ҳал қиляпмиз. Доимий қатновларнинг тикланишига келсак, биз Россия транспорт вазирлигини ўзбек томонининг таклифи ҳақида хабардор қилдик. Яқин вақт ичида бу масала кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади, - деб айтган Олег Белозёров.

«Россия темир йўллари» ОАЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ илғор технологияларга ва халқаро стандартларга мос инфратузилмани қуриш тажрибасига эга эканлигини ҳисобга олибтомонлар Ўзбекистонда комплекс лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорликнинг катта имкониятлари мавжудлигини таъкидладилар.

1801
0