• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Бизнес 26 августа 2020

Дунёнинг энг бой одами қисқа муддат яна бир рекордни янгилади

Тарихда биринчи марта қисқа муддатга бўлсада Жефф Безоснинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди. 

1439
0
AFP / MANDEL NGAN

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги янги рекордни ўрнатди. 25 август куни кечки савдолар вақтида Безоснинг бойлиги 200 млрд доллардан ошган. Бу ҳақда миллиардерларнинг бойлигини реал вақтда кузатиб борадиган Forbes Real-Time хабар берди.

Бироқ у янги рекордни узоқ муддат сақлаб қололмаган. 25 август кунги савдолар якунига бориб унинг бойлиги $199,7 миллиардни ташкил қилган.

Amazon асосчиси компаниянинг 11,1 фоиз акцияларига эгалик қилади. Пандемия бошланганидан кейин компаниянинг қимматли қоғозлари нақ 55 фоизга ўсган. Безоснинг бойлиги эса сўнгги бир йил ичида $86 миллиардга ошган.

Миллиардер бундай рекордни аввалроқ ўрнатиши мумкин эди. Бироқ у ўтган йили хотини Маккензи Скотт билан ажрашганидан кейин унга компаниянинг 4 фоиз акциясини беришга мажбур бўлган. Ҳозирда Скоттнинг бойлиги $63,4 миллиардга баҳоланган ва миллиардерлар рўйхатида 14-ўринда бормоқда.

1439
0