• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 сентября 2020

Африка лаққаси: балиқчилик ортидан “қайнаётган қозонлар”

Африка лаққа балиғи уч ойда 1-3 кило, беш ойда 5 килогача вазн йиғади.

1374
0
UzNews.uz

Қашқадарёнинг Касби тумани Тинчлик маҳалласида 724та оиланинг 91таси “темир дафтар” рўйхатида туради. Маҳалла раиси Ботир ака Арабовнинг айтишича, рўйхатдаги оилаларнинг 35тасига ер ажратиб берилган шунингдек, 34та оила вакиллари эса жамоат ишларига жалб қилинган.

Маҳалла ҳудудида янги ташкил этилган “Mug'lon golden fishes” МЧЖда ҳам 8 та доимий иш ўринлари яратилди.

Мазкур лойиҳанинг жами қиймати 800 млн. сўм бўлиб, шундан тегишли банк кредити 400 млн. сўм, ўз маблағи 400 млн. сўм ҳисобига интенсив усулда балиқ етиштирилмоқда.

–  Бўш турган бинони тадбиркорга инвестиция киритиш шарти билан ноль балансда бергандик, - дейди Касби тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон ака.

Ҳозирда бу ерда 13та ҳовузда Африка лаққа балиғи етиштириляпти. Чавоғи Самарқанддан келтирилган балиқлар 3 ойда 1-3 килогача тош босяпти. Айни кунларда тадбиркор маҳаллий бозорга маҳсулот чиқаришни бошлаган.

–  Ҳовузларга 42 мингта чавоқ ташланган эди. Шундан 6-7 мингтаси йўқотиш бўлган бўлса ҳам 35 мингта балиқ бор дегани. Ўртача 2 килодан ҳисобланса, 70 тонна балиқ маҳсулотларини бозорга киргизамиз. Балиқнинг ушбу тури 5 ойда 2-5 килогача вазн йиғади. Ҳозир 1 килосини 14 мингдан сотяпмиз, - дейди тадбиркор Урал ака Эшқобилов.

Тадбиркорнинг айтишича, балиқлар иссиқликни хуш кўради. Ўртача ҳароратда 2 ойлик балиқлар кунига 40 граммдан вазн йиғиши керак. Совуқ ҳавода эса балиқнинг бу тури овқатланмай қўяди. Шунинг учун балиқлар сақланадиган ҳовузлар ҳарорати бир маромда сақлангани маъқул.

Урал ака Эшқобилов яна бир қизиқ маълумотни келтирди. Унга кўра, ушбу балиқлар сақланган чиқинди сувларда сазан балиғи яхши етилади. Масалан, 1 дона сазан балиғи 3 кг ем билан эмас, балки 1,5 кг ем билан тайёр бўлади. Тадбиркор келгусида ҳовузлар сонини яна учтага кўпайтириб, унда сазан боқмоқчи. 

Тадбиркор бу ердан даромад олиш билан бирга маҳалла аҳолисини ҳам иш билан таъминлаган. Унинг айтишича, кунлик ишлар учун жалб қилинадиган хотин-қизларга кунига 40 минг сўмдан иш ҳақи берилади. 

–  Ўзим мутахассисман, яна бир-икки мутахассис ишчилар бор, қолган ишчиларимизнинг ҳаммаси шу қишлоқ аҳолиси, - дейди Урал ака Эшқобилов.

“Mug'lon golden fishes” МЧЖ келгусида балиқчилик кластери ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу қўшимча ишчи ўринлар ва қўшимча ишлаб чиқариш корхоналари деганидир.

1374
0