• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 октября 2020

Асли ўзбекистонлик йигит энг кўп пул топувчи “тиктокер”га айланди

Блогернинг даромади 1 млрд сўмдан ортиққа баҳоланган.

2117
0
Instagram / rahimabramov

Forbes нашри энг қиммат тиктокерлар рўйхатини тузиб чиқди. 10 кишилик рўйхатнинг кўпчилиги 20 ёш атрофидаги ёшларни ташкил қилади.  

Ушбу илова жорий йилда машҳурлик бўйича Instagram’ни қувиб ўтган. TikTok 2 миллиарддан ортиқ юклаб олинган.

Forbes’га кўра, 22 ёшли Рахим Абрамов 10,47 млн рубль (тақрибан 1,4 млрд сўм) даромад билан биринчи ўринни эгаллаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда туғилган Рахим Абрамов 16 ёшида Читага спорт мактабида ўқиш учун Россияга кўчиб келган. 

“Айни пайтда йирик лойиҳалар бўйича шартнома тузаман, чунки мен санъаткорга айландим” деган Абрамов Forbes Digest учун берган интервьюсида.

Айни пайтда блогер ижтимоий тармоқларда энг катта аудиторияга эга. TikTok ижтимоий тармоғида қарийб 10 млн обуначиси бор Абрамовни Instagramда ҳам 6 млн обуначи кузатиб боради.

2117
0