• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Бизнес 18 августа 12:05

Ўзбекистонда корхоналар инвестицияси беш йилда уч карра ошди

Сўнгги беш йилда Ўзбекистондаги корхоналарнинг асосий капиталга йўналтирган инвестициялари уч карра ошиб, 363 триллион сўмга етди. Бу ҳақда давлат раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди.

236
0
prezident.uz

“Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти”, – деди президент.

Саноат ҳажми 100 миллион доллардан ошган туманлар сони сўнгги беш йилда 66 тадан 116 тага кўпайди. Ахборот технологиялари, финтех ва бошқа сервис соҳаларининг жадал ривожланиши натижасида хизматлар ҳажми 1 триллион сўмдан ошган туманлар сони эса 41 тадан 152 тага етди.

Шунингдек, халқаро маркетплейслар билан ҳамкорлик қилаётган корхоналар сони 3,5 мингтани ташкил этмоқда. Бизнесини маҳаллада бошлаб, мамлакат бўйлаб ўнлаб филиаллар ташкил этган тадбиркорлар сони 550 тадан, миллий бренд яратган тадбиркорлар эса 300 тадан ошган.

Сўнгги йилларда мис, олтин, металл прокат, полиэтилен, ПВХ, каолин ва бошқа хомашёлар таклифининг оширилиши натижасида электротехника, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва мебелсозлик каби тармоқларда сезиларли ўсишга эришилди.

Бундан ташқари, электромобиль, полимер ва маиший кимё, “яшил” энергетика ҳамда заргарлик саноати каби янги йўналишлар шаклланди. “BYD”, “ADM Jizzakh” ва “Sirdaryo Asaka Motors” каби замонавий автомобиль заводларининг ишга туширилиши автомобилсозлик соҳасига янги технология ва компетенцияларни олиб кирди.

236
0

Комментарии