• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 19 август 10:03

Тошкент ҳайвонот боғида жониворларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер Алекс ва жайраларга тош отган ташриф буюрувчи аниқланиб, жавобгарликка тортилди.

193
0
uznews.uz

Ҳолат 13 август куни юз берган. Эркак аввал шерга, сўнг жайраларга тош отган. Ташланган тошлардан айримлари ҳайвонларга теккан. Воқеа вақтида унинг фарзанди ҳам отасининг хатти-ҳаракатини такрорлаган.

Ҳайвонот боғи ходимлари видеокузатув ёзувлари орқали қоидабузарнинг шахсини аниқлаган. Эркак қилган иши учун узр сўраган.

Ички ишлар органлари профилактика инспектори қарорига кўра, унга 2 млн 884 минг сўм миқдорида жарима солинган.

Ҳайвонот боғи маъмурияти ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз ёки номақбул муносабатга гувоҳ бўлган фуқароларни бефарқ бўлмасликка чақирди.

193
0

Изоҳ