Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун соат 14:00 атрофида Қамчиқ довони ҳудудида, Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг 129–130-километр қисмида кучли ёмғир оқибатида тоғ ёнбағридан қум-шағал аралаш сел оқими тушган.
Сел оқимининг ҳажми тахминан 130 кубометрни ташкил этган.
ЙҲХХ маълумотига кўра, тоғ ёнбағридан йўл қисмига сув, лой ва шағал аралаш сел массаси оқиб тушган. Шу сабабли Тошкент йўналишида ҳаракат вақтинча бир тасма орқали ташкил этилган.
Айни пайтда ҳодиса жойида ФВВ, йўл хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолият юритмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, транспорт ҳаракати ҳар икки йўналишда тегишли хизматлар назорати остида амалга оширилмоқда.
Ҳайдовчиларга довон орқали ҳаракатланишда юқори эҳтиёткорликка риоя қилиш, тезликни оширмаслик, масофани сақлаш, айниқса пастлик ва бурилишларда кескин манёвр ҳамда қувиб ўтиш ҳаракатларидан тийилиш тавсия этилди.
Изоҳ