• 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:06

Чегарачилар Қозоғистондан 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдини олди

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари ва тиббий буюмлар қўшни давлатдан олиб кирилмоқчи бўлган. Юкни қабул қилувчи Тошкент вилояти фуқароси экани аниқланган.

291
0
Видеодан кадр

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида республикага йирик миқдордаги дори воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш бартараф этилди.

Хусусан, “С. Нажимов” чегара божхона постида Қозоғистондан келган Фарғона вилоятилик фуқаро бошқарувидаги юк автомашинаси кўздан кечирилган.

Автомашинада озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган ҳолда 52 турдаги 95 минг 369 дона тиббий буюм ва дори воситалари аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбирлар давом эттирилиб, ноқонуний юкни қабул қилиб олиш вақтида 1986 йилда туғилган Тошкент тумани фуқароси қўлга олинган.

Эксперт хулосасига кўра, мусодара қилинган тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

291
0

Изоҳ