• 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:49

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида пул талаб қилган қозоғистонлик эркак ушланди

Қўлга олинган шахс "Қоплонбек" назорат-ўтказиш пунктида ўзбекистонликларга отвёртка билан таҳдид қилиб, пул талаб қилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

107
0
Видеодан кадр

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги "Қоплонбек" чегара пунктида зўравонлик ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Қайд этилишича, номаълум шахс ўзбекистонлик эканлиги айтилган эркакка отвёртка билан таҳдид қилиб, улардан пул талаб қилган.

Туркистон вилояти полиция департаменти ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Гумонланувчи Туркистон вилоятининг доимий яшаш жойига эга бўлмаган 43 ёшли фуқароси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда эркак Сариағаш туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 май куни Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги "Қоплонбек" назорат-ўтказиш пунктида одамлар тўпланган эди.

107
0

Изоҳ