• 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:33

Ўзбекистон ва АҚШ тиббиёт ходимлари ҳамда ҳайдовчиларни Америкада ишлашга тайёрлаш дастурларини йўлга қўяди

Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари миграция, касбий таълим ва меҳнатга жойлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди.

42
0
t.me/uzmigration

Нью-Йорк шаҳрида Халқаро миграцияни кўриб чиқиш форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси — Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва иш берувчилар билан қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Халқаро миграция ташкилоти бош директорининг ўринбосари Угочи Дэниелс билан хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро миграция форумининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида Ўзбекистон АҚШнинг қатор ташкилот ва компаниялари билан бир нечта келишувларга эришди:

— Logan University билан АҚШ меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини мақсадли тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди;

— Missouri Trucking School вакиллари билан АҚШ стандартлари асосида 160 соатлик махсус дастур орқали юк машинаси ҳайдовчиларини тайёрлаш ва ишга жойлаштириш механизми муҳокама қилинди;

— АҚШ Қишлоқ хўжалиги иш берувчилари кенгаши ва Миграция агентлиги ўртасида иш берувчилар иштирокида меҳнат форумини ташкил этиш ҳамда мавсумий бандлик дастурларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди;

— Head Honchos билан H-2A визаларини расмийлаштириш, Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги кадрлар салоҳиятини АҚШда тарғиб қилиш, шунингдек, 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди;

— Ballon Stoll юридик фирмаси билан O, H-2A, H-2B, H-1B ва E визалари орқали АҚШда ишга жойлашиш имкониятлари, шунингдек, ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоя механизмларини кучайтириш масалалари бўйича музокаралар ўтказилди.

42
0

Изоҳ