• 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:01

Тошкентдан Чорвоққа 35 дақиқада: Тошкент вилояти ҳокимлигида янги пуллик йўл лойиҳаси муҳокама қилинди

Йўл реконструкция қилиниб, пуллик йўлга айлантирилгач, Тошкентдан Чорвоқ сув омборигача бўлган йўл вақти 1 соат 20 дақиқадан 35 дақиқагача қисқариши кутилмоқда.

106
0
t.me/yhxx_ypx

Аввалроқ Тошкент вилоятида 4Р12 Бектемир - Чирчиқ - Ғазалкент - Чорвоқ автомобиль йўлининг 6-77-километрларини реконструкция қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида ёзган эдик. Реконструкция йўл қопламасини асфальт-бетон стандартигача янгилашни, шунингдек, йўлни пуллик йўлга айлантиришни ўз ичига олади.

Маҳмудов Қатарнинг Protocol Capital Group компанияси ва Жанубий Кореянинг Korea Expressway Corporation компанияси вакиллари билан Тошкент-Чорвоқ пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида лойиҳанинг техник ва инвестицион масалалари, йўл инфратузилмасини замонавий талабларга мувофиқ ривожлантириш, шунингдек, минтақанинг транспорт салоҳиятини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида 52 километр узунликдаги автомобиль йўлини қуриш режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш уч йилга мўлжалланган.

Йўл фойдаланишга топширилгач, Тошкентдан Чорвоқ сув омборига бориш вақти ҳозирги 1 соат 20 дақиқадан 35 дақиқагача қисқариши мумкин.

Бу аҳоли учун ҳаракатланиш қулайлигини ошириш, шунингдек, транспорт юкини камайтириш ва йўлларда тирбандликларнинг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳа Чорвоқ ҳудудининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

106
0

Изоҳ