Экология назорати давлат инспекцияси Экология полицияси ходимлари Муборак газни қайта ишлаш заводи фаолиятини ўрганди.
Текширув давомида корхона томонидан қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган. Жумладан, завод ҳудудида қурилиш ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа чиқиндилар ноқонуний сақлангани маълум бўлди.
Шунингдек, чиқиндиларни жойлаштириш жараёнида ҳосил бўладиган чанг заррачалари атмосфера ҳавосини ифлослантирган, зарарли газларни ёқиш оқибатида эса ҳавога меъёрдан ортиқ олтингугурт, углерод ва азот оксидлари чиқарилган.
Бундан ташқари, газни тозалаш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлар нефт маҳсулотлари аралашмаси билан очиқ ҳудудларга ташлангани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан корхонага 10 млрд 834 млн сўм миқдорида товон пули тўлаш мажбурияти юклатилди. Тўпланган материаллар судга юборилган.
Изоҳ