• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 14 апрел 12:00

OSON, АҚШ элчихонаси ва Tech4Impact аёл тадбиркорлар учун AWE 3.0 дастури натижаларини тақдим этди

1-2 апрель кунлари Тошкентда Academy for Women Entrepreneurs (AWE 3.0) учинчи мавсумининг финали бўлиб ўтди. Қорақалпоғистондан келган 30 нафар аёл беш ой давомида ўз ғояларини мустаҳкам бизнес-кейсларга айлантириб, экспертларга тақдим этишди.

157
0
uznews.uz

AWE — АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси халқаро лойиҳаси ҳисобланади. Барча операцион жараёнларни Tech4Impact жамоаси олиб боради, OSON финтех-холдинги эса бош ҳамкор ва ҳомий сифатида ташаббусни молиявий қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олди.

Бундай ҳамкорлик туфайли тадбиркор аёллар жаҳон тажрибаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади, менторлар билан ишлашади ва ўз бизнес моделларини такомиллаштиришади. Иштирокчиларга дастурдан кейинги имкониятлар — таълим олиш, бошқа ташаббусларда қатнашиш ва бизнесни ривожлантириш воситалари ҳақида алоҳида маълумот берилди.

Финал босқичи икки кун давом этди. Иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдим этиб, натижалари билан ўртоқлашишди ва дастур давомида бизнеслари қандай ўзгаргани ҳақида айтиб беришди.

Чиқишларни OSON, АҚШ элчихонаси ва Tech4Impact вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолади. Асосий эътибор бизнеснинг ўсиши, иштирокчиларнинг шахсий ривожланиши, келгуси қадамларни аниқ тушунишга қаратилди.

Дастур доирасида тадбиркорлик бўйича сессиялар ҳам ўтказилди. Улардан бирини DeVry University (Чикаго, АҚШ) доктори Паула Херринг олиб борди — унда бозор чегаралари йўқолиб, иқтисодиёт глобаллашаётган даврда бизнесни қандай ривожлантириш кераклиги муҳокама қилинди.

Учрашув тақдирлаш маросими билан якунланди. Сертификатларни АҚШ элчиси Жонатан Хеник, OSON асосчиси ва раҳбари (CEO) Фарҳод Маҳмудов ҳамда Tech4Impact директори Саида Юсупова топширишди. Энг истиқболли деб топилган олтита лойиҳа алоҳида эътироф этилди.

Дастурнинг беш ойи иштирокчиларга янги босқичга чиқишга ёрдам берди. Олинган билимлар ва ҳамжамият қўллови билан тадбиркор аёллар ўзларининг маҳаллий лойиҳаларини Ўзбекистон бозорининг кўзга кўринган иштирокчиларига айлантиришга тайёр.

Реклама ҳуқуқи асосида

157
0

Изоҳ