• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:23

Стокголмда Ўзбекистоннинг диний ислоҳотлари ва маърифий мероси юксак эътироф этилди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний ислоҳотлар, маърифий мерос ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

67
0
uznews.uz

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, юртимиз масжидларида мўмин-мусулмонлар учун қилинган шароитлар, турли ҳудудларда Қуръон курслари фаолият кўрсатаётгани, минтақада ягона бўлган Фатво маркази хизмат кўрсатиши, имомлар ва қориларнинг хориж сафарлари швециялик соҳа вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Муфтий ҳазратлари ўз сўзи давомида Рамазон ҳайити арафасида Давлат раҳбари томонидан Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий масжид-мажмуаси халқимизга туҳфа этилганини айтиш баробарида мезбон давлат вакилларини мазкур муҳташам мажмуалар билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф этдилар.

Мулоқот давомида масжид бош имоми Маҳмуд Халфий Ўзбекистоннинг тарихи буюклиги, бу диёрдан етишиб чиққан мутафаккирлар дунё ривожига улкан ҳисса қўшгани, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби уламолар диний илмлар ривожига ҳисса қўшган бўлса, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек сингари олимлар дунё илм-фани ривожига катта таъсир кўрсатгани, бугун ҳам бу диёр тараққий этаётганини эътироф этди.

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Кристиан Камил ўз сўзида Ўзбекистон ва Швеция давлатларининг ўхшаш жиҳатлари кўплигини таъкидлаб, икки давлат делегацияларининг ўзаро мулоқоти давомида катта натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

67
0

Изоҳ