• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 11:39

Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жанубий Африка давлати Ўзбекистон билан расмий давлатлараро алоқалар ўрнатган 166-давлат бўлди.

87
0

Кеча, 27 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лесотонинг БМТдаги миссияси раҳбари Матете Нена имзолади.

Суҳбат чоғида томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этдилар.

Лесото - Жанубий Африкадаги анклав давлат бўлиб, бутунлай Жанубий Африка Республикаси ҳудуди билан ўралган. Шунингдек, у бутун ҳудуди денгиз сатҳидан 1400 м дан баланд бўлган дунёдаги ягона давлатдир. Лесото Қироллиги Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 166-қироллик бўлди.

87
0

Изоҳ