Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +25…+30 даража илиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳарорат фони бироз пасаяди. Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда
ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқни ташкил этади. Ҳарорат кечалари
12-17 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +27…+29 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10-12 м/с тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +21…+23 даража илиқ бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари +13…+15 даража илиқ бўлади.
Изоҳ