Uzum Bank карталари ҳар куни тежашга: харидлар учун кешбэк олиш, Uzum Market ва Uzum Tezkor сервисларидан фойдаланиш, арзонлаштирилган транспорт тўловлари ва Ўзбекистоннинг ҳар қандай банки карталарига комиссиясиз пул ўтказмаларида ёрдам беради. 2025 йилда мижозлар 37,2 млн маротаба жамоат транспортида ҳаракатланишди ва транспорт кешбэки орқали 46,6 млрд сўм тежашди. Банкоматлардан комиссиясиз фойдаланиш яна 13,5 млрд сўм тежаш имконини берди, кундалик харидлар эса 11,2 млрд сўм кешбэк олишни таъминлади.
«Uzum картаси миллионлаб одамлар учун кундалик молиявий воситага айланди — харидлар, пул ўтказмалари ва шахсий ҳамда оила бюджети бошқаруви учун. Мақсадимиз мамлакат бўйлаб банк сервисларини осон, фойдали ва қулай қилиш. Албатта, бунда Uzum экотизимининг инфратузилмаси катта роль ўйнайди: Uzum Tezkor ва Uzum Market даги чегирмалар, бутун мамлакат бўйлаб топшириш пунктларида картани олиш ва бир неча дақиқада бўлиб тўлаш имконияти. Бир неча йил олдин Uzum жамоаси мамлакатда электрон тижорат саноатини том маънода барпо этганидек, бугунги кунда биз финтех хизматларини ривожлантириш ва оммалаштиришга фаол сармоя киритмоқдамиз», – дейди банк бошқаруви раиси Светлана Хе.
Картани Uzum Bank мобиль иловаси орқали бир неча дақиқада онлайн тарзда расмийлаштириш ва уни энг яқин Uzum Market буюртма топшириш пунктларидан олиш мумкин, бу, айниқса, ҳудудлар аҳолиси учун қулай. Шу тариқа замонавий финтех ечимлари кичик ва чекка аҳоли пунктларига ҳам етиб бормоқда. Бугунги кунда карта эгалари бепул пул ўтказмалари, онлайн ва офлайн тўловлар, Uzum Nasiya орқали муддатли тўлов, бонус дастури ва бутун мамлакат бўйлаб 500 дан ортиқ банкоматлардан фойдаланишлари мумкин.
5 миллион картага етишиш рақами Ўзбекистонда рақамли молиявий ечимларга бўлган юқори талабни тасдиқлайди ва Uzum Bank нинг мамлакатдаги нақдсиз тўловлар ва замонавий банк инфратузилмасини ривожлантиришдаги ҳиссасига янада эътибор қаратилганлигини кўрсатади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ