Чиқиндиларни бошқариш вагентлиги маълумотига кўра, 5 февраль ҳолатига кўра чиқиндиларни олиб кетиш хизмати учун жами 108,9 млрд сўм қарзи бор 1 174 686 нафар абонентга огоҳлантирувчи SMS-хабарлар юборилган.
Шундан сўнг абонентларга қарзни тўлаш учун 5 кунлик муддат берилган ва шу вақт ичида 12,7 млрд сўм тўланган.
Чиқиндиларни олиб кетиш хизмати бўйича 15,8 млрд сўм қарзи мавжуд 198 858 нафар абонентнинг электр энергияси учун тўлов амалга ошириш имконияти чекланган.
Ушбу чеклов қарз тўлиқ қопланганидан кейин бекор қилинади.
Изоҳ