• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:08

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган шахс қамалди

25 ёшли эркак вояга етмаган қизга турли-ҳил имо-ишораларни кўрсатиб уни ёқтириб қолганлигини айтган ва ундан телефон рақамини сўраган.

91
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисми билан айбланган Э.И.га оид иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 февраль Э.И. Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда бўла туриб, ўзига олдиндан нотаниш бўлган, вояга етмаган фуқаро Ф.М.га турли-ҳил имо-ишораларни кўрсатган ва уни ёқтириб қолганлигини маълум қилиб, телефон рақамини сўраб унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан Э.И. ИИО ФМБ биносига таклиф қилинганда у ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга қаршилик кўрсатган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Э.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

91
0

Изоҳ