• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 09:44

Тошкентда Demokrat uz сайти раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қўлга олинди

Гумонланувчилар ижтимоий тармоқларда автосалонлардан бирининг фаолиятини обрўсизлантирувчи видеони жойлаштирган ва уни ўчириш учун 50 минг доллар талаб қилган.

110
0
Коллаж UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Demokrat.uz интернет нашри раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Уларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а" бандида (товламачилик) назарда тутилган жиноятни содир этиш айблови қўйилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2025 йил 15 декабрь куни А.Ғоипназаров интернет тармоғига пойтахтнинг Сергели туманидаги автосалонлардан бирининг фаолиятини обрўсизлантирувчи видеоматериал жойлаштирган.

Шундан сўнг видеолавҳани ижтимоий тармоқлардан ўчириш ҳамда ушбу нашр томонидан тайёрланган, тадбиркорни обрўсизлантирувчи алоҳида видеолавҳани ОАВда жойламаслик эвазига, товламачилик йўли билан жабрланувчидан жами 50 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Тергов маълумотларига кўра, Ф.Меҳмонов 29 январь куни жабрланувчидан 3 минг доллар олган, 10 февраль куни эса яна 17 минг доллар олган вақтида ушланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўриши мумкин бўлган фуқароларни ички ишлар органларига мурожаат қилишга ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишга чақирди.

110
0

Изоҳ