• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 11:50

Самарқанднинг "Динамо" клуби аввалроқ жинсий зўравонликда айбланган футболчи билан шартнома имзолади

"Динамо" клуби 2018 йилда Швецияда судланган Кингсли Сарфо билан бир йиллик шартнома имзолади.

151
0
ПФК "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" футбол клуби муқаддам вояга етмаган қизни зўрлагани учун судланган ганалик 30 ёшли ярим ҳимоячи Кингсли Сарфо билан шартнома имзолади.

"Динамо" ПФК футболчи билан эркин агент мақомида бир йиллик келишувга эришди. У марказий ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди, дея хабар берди футбол клуби Матбуот хизмати.

Кингсли Сарфо сўнгги тўрт йил давомида Кипрнинг "АПОЭЛ" клубида фароият олиб борган, аввалроқ Никосия, Швециянинг "Малмё" ва "Сириус" жамоаларида ўйнаган.

2017 йилда Кингсли Сарфо Швециянинг "Малмё" жамоасида ўйнаб юрганида 14 ёшли қизни зўрлаганликда айбланган. Швеция қонунчилигига кўра, 15 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқа қилиш болани зўрлаш сифатида баҳоланади.

Суд футболчини 2 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилиш, депортация қилиш, шунингдек, 150 минг крона товон пули тўлашга ҳукм қилган.

Маълумот ўрнида, Сарфо икки йиллик танаффусдан сўнг "Никосия"га қайтган ва 2022 йилда Кипрнинг "АПОЭЛ" клубига қўшилган.

151
0

Изоҳ