Сирдарё вилоятида яшовчи, 1973 йилда туғилган хусусий тадбиркор Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудида жойлашган, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали аукцион савдоларида олиб беришни ваъда қилган.
У шу баҳона билан Бухоро вилояти Шофиркон туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам бир неча бор фирибгарлик жинояти учун судланган ушбу шахс олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 25, 168-моддаси 4-қисми "а" банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ