• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 14 январ 18:09

Сурхондарёда ЙПХ ходимларини обрўсизлантириб видеога олгани учун фуқаро 7 суткага қамалди

Фуқаро томонидан видео ҳақоратли тарзда интернетга жойлаштирилган, бу эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг обрўсизланишига олиб келган.

226
0
Видеодан кадр

ДЙҲХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимларини видеога олиб, Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлаштирган.

Шу билан бирга, видео ҳақоратли тарзда жойлаштирилган, бу эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг обрўсизланишига олиб келган.

Мазкур иш бўйича ўтказилган суд мажлисида фуқаро обуначи орттириш мақсадида видео тасвирга олганини айтиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у тарқатган видео 2,5 миллион марта кўрилган ва 4-5 мингга яқин изоҳ қолдирилган.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг қарори билан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб кўрсатилган фото ва (ёки) видео тасвирларини тарқатиш) билан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

226
0

Изоҳ